16:37 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Президент Шавкат Мирзиёев посетил галерею искусства в Вашингтоне

Президент Вашингтондаги ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси билан танишди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи (20)
144 0 0

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев мазкур кўргазма билан танишди.

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.

Коллекция одежды из атласа и адраса в Вашингтонской галерее Артура Саклера
Коллекция одежды из атласа и адраса в Вашингтонской галерее Артура Саклера

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

"Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан ушбу мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи (20)

Асосий мавзулар