23:49 18 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Шавкат Мирзиёев встретился с Майклом Помпео

Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби билан учрашди

Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи (20)
26410

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

"АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Америка Қўшма Штатларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Икки давлат раҳбарларининг Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувида АҚШ президенти Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига қатъий содиқлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда эришилаётган улкан ютуқларни эътироф этди.

Президентлар кенг жабҳадаги ўзаро устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида 2002 йилда имзоланган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияга янгича суръат бағишлаш мақсадида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи (20)

Асосий мавзулар

  • Ванесса Мэйнинг концертига бепул чипталар Ёшлар Иттифоқининг фаол аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик корпуслари вакиллари, Маданият ходимларига тарқатилади.

    152
  • Путин ва Меркель Сурия ва Украина, АҚШ санкциялари ҳамда йирик халқаро тижорий лойиҳалар, шу жумладан, "Шимолий оқим-2" лойиҳасини муҳокама қиладилар.

    23
  • Здание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте

    Корпорация вакиллари Ўзбекистонда биринчи навбатда сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг барқарорлиги ҳамда инвесторларнинг хавфсизлиги мустаҳкам таъминланаётганлиги туфайли Ўзбекистон бозорига капитал киритиш истиқболли эканлигини таъкидладилар

    387