13:58 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Узбекские милиционеры

Ўзбекистон ИИВ республика ҳудудида махсус рейдлар ўтказилаётганини билдирди

AP Photo / Mikhail Metzel
Жамият
Ҳавола олиш
780 0 0

Истеъмолга яроқсизлиги учун 17 минг 177 кг. гўшт маҳсулотлари, 25 минг 183 кг. сут ва сут маҳсулотлари, 87 минг 404 кг. бошқа турдаги маҳсулотлар тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси хабар беришича, Бош бошқарма Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ва Давлат ветеринария қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда республикада эпизотик осойишталикни ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликларни олдини олиш мақсадида махсус рейдлар ўтказиб келинмоқда.

Хабарда билдирилишича, ушбу бўлим ва унинг қуйи тизимлари томонидан республика миқёсида йилнинг ўтган даври мобайнида 9034 маротаба махсус назорат тадбирлари ташкил этилган бўлиб, шундан 5115 маротаба бозорларда, 811 маротаба мол бозорларида ва 3108 маротаба бошқа жойларда ўтказилди. Натижада 4211 та ҳуқуқбузарлар аниқланиб, уларга нисбатан 247 млн 905 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Истеъмолга яроқсизлиги учун 17 минг 177 кг. гўшт маҳсулотлари, 25 минг 183 кг. сут ва сут маҳсулотлари, 87 минг 404 кг. бошқа турдаги маҳсулотлар тўхтатиб қолинди.

Бугунги кунда фаолият юритаётган 19 та карантин постларида шу кунга қадар 13 минг 584 та транспорт воситалари текширилди. 930 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 43 млн. 737 минг сўм миқдорида жарималар белгиланди.

Асосий мавзулар