20:58 24 Май 2018
Эфир
Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты

Ўтган тўрт ой ичида 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган

© Foto: Prokazan.ru
Жамият
Ҳавола олиш
38801

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга камайишига эришилган.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. 2018 йил 1 май ҳолатига 153 нафар вояга етмаганлар ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратурага асосланиб "Халқ сўзи" хабар берди.

Хабарга кўра, вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 1 май ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10тага — 163тадан 153тага камайган.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилган.

107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинган, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1 минг 400дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Асосий мавзулар