12:41 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Шавкат Мирзиёев осмотрел новый Боинг

Шавкат Мирзиёев янги самолётни кўздан кечирди

© Пресс служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
456 0 0

Президентнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Dreamliner, яъни "орзу лайнери" деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди.

Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ иккита шундай самолёт сотиб олинган эди. Президентнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. Ўзбекистон раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси республикага олиб келинди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг "Боинг" компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.

Асосий мавзулар