13:22 17 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Женщина с пакетом продуктов

Ўзбекистонда 1 январдан полиэтилен пакетларни бепул тарқатиш тақиқланади

© Fotolia / Naka
Жамият
Ҳавола олиш
74901

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, целлофан пакетларини 40 микронгача ишлаб чиқариш ва импорт қилиш тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 январдан полимер плёнкадан тайёрланган пластик пакетларни бепул тарқатиш тақиқланади, деб хабар қилди Sputnik мухбири президент қарорига асосланган ҳолда.

Кейинги йилдан бошлаб сотувчиларга маҳсулот сотиб олган харидорларга бепул полиэтилен пакетларни тақдим этиш тақиқланади. Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига пакетлар қийматини қўшиш ёки уларни таннархидан паст нархларда сотиш ҳам тақиқланади.

Давлат экология қўмитасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга хориж тажрибаси ва жамоатчилик муҳокамасини ҳисобга олиб, 2020 йилнинг 1 январига қадар фойдаланиш хусусиятини йўқотганидан сўнг атроф-муҳитга зарар етказадиган, ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар гуруҳига экологик йиғимни жорий қилиш юзасидан асосланган таклифлар киритиш вазифаси топширилган.

Шунингдек, мамлакат ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкадан пакетлар ишлаб чиқариш тақиқланади. Фақатгина биологик парчаланувчи дастасиз полимер материаллардан тайёрланган пакетлар — маҳсулотларни қадоқлашнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар ҳамда турмушда фойдаланиш учун сотиладиган ўрамларга рухсат берилади.

Қарор билан мамлакат бўйлаб янги чиқинди йиғиш пунктларини қуришга 29 миллиард сўм, уларнинг чиқинди контейнерлари билан таъминланишига эса 3,6 миллиард сўм ажратилади.

2019-2021 йилларда "Тоза ҳудуд" автопарки 590 та чиқинди ташиш машинаси, 84 та бульдозер ва 59 та автоюклагич билан тўлдирилади.

Асосий мавзулар