16:00 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Студенты МГУ

МГУ талабалари Мирзиёевдан ўқиш нархини оширмасликни сўрашмоқда

© Sputnik / Dmitry Korobeinikov
Жамият
Ҳавола олиш
662 0 0

Олдин ўқиш нархи долларнинг давлат курсида ҳисобланар эди. Долларнинг давлат курси ошиши билан янги ўқиш йилидан ўқиш нархи ҳам 2 бараварга ошиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ломоносов номли Москва давлат университетининг  (МГУ) Тошкент филиали талабалари, Ўзбекистон президенти номига, ўқиш нархини туширишга оид мурожаатнома йўллашди.

Талабалар айтишига қараганда 2017 йилнинг сентябрь ойига қадар университетда контракт ўқув пули йилига 4 минг доллар ҳажмиди белгиланган, тўлов эса миллий валютада давлат курсида амалга оширилар эди. 2017 йилнинг 4 сентябри курсига мувофиқ, 2017-2018 йилда ўқиш нархи 16 млн 840 сўм этиб белгиланган.

Долларнинг давлат курси ўсиши муносабати билан, университет раҳбарияти келаси ўқув йилига контракт  нархи ошишини хабар қилган. Аниқ нарх айтилмаган бўлсада, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра янги йилдан талабалар камида 26 миллион сўм тўлаши керак бўлади.

“Ушбу маблағни тўлашга қурби етмайдиган талабалар ўқишни ярим йўлда ташлаб кетишга мажбур бўлишади. Бу, балким, уларининг келажаги томирига урилган болта бўлиши мумкин”, — деб ёзилган 133 нафар талаба имзо чеккан мактубда.

Эслатиб ўтамиз, олдин худди шундавй вазиятда Шавкат Мирзиёев ИНХА университети талабаларига ёрдам кўрсатган эди.

Ушбу вазият юзасидан Sputnik мухбирига МГУнинг Тошкент филиали молия бўйича директори Абдухаким Маманазаров мурожаат қилди.

“Ўқиш нархи ёзда, ҳужжат топширишдан олдин белгиланади. Уни Олий таълим ва Молия вазирликлари ҳал қилади. МГУ ўқиш нархини белгиламайди”, — деди Маманазаров.

Асосий мавзулар