Ўзбекистонда йил бошидан ноқонуний муомаладаги 1,35 миллион доллар олиб қўйилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПроверка долларов на подлинность
Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан шу йил бошидан ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1,35 миллион доллар ва 3,2 миллиард сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратурада дори воситалари билан таъминлаш масаласи танқидий муҳокама қилинди

Хабарда айтилишича, тезкор тадбирлар натижасида 20 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 1,3 мингта жиноятлар фош этилди ва бир мингдан ортиқ маъмурий ишлар юритилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 миллиард сўмни, ундирилгани 160,4 миллиард сўмни ташкил қилди.

Шу жумладан, бюджетга 303,3 миллиард сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 миллиард сўмининг ундирилиши таъминланди.

Соҳа ходимлари томонидан жойларда қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 1,3 минг нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларда сал кам бир ярим мингта янги иш ўринлари яратилди.

Янгиликлар лентаси
0