Мактаб формаси учун газлама Корея билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши мумкин

© Фото: Ассоциация "Узтекстильпром"В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму
В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Жанубий Кореянинг Daewon Wool Textile корхонаси билан пахта ва полиэстер толалари аралашмасидан тайёрланган матолар ишлаб чиқариш ҳаиқда музокаралар бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг Daewon Wool Textile компанияси Ўзбекистонга мактаб формасини ишлаб чиқиш ва жорий этишда ёрдам беради, деб хабар қилмоқда Sputnik мубири.

Бир неча кун олдин  “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Жанубий Корея  компанияси раҳбарияти билан ушбу ҳақидаги музокаралар бўлиб ўтган эди. Томонлар ушбу борада Корея тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон учун мактаб формаси ишлаб чиқишда ундан фойдаланишга келишиб олишган эди.  

Уюшмая вакиллари хорижий меҳмонларга маҳаллий дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозирги дамда икки ўқув муассасида синовдан ўтаётган мактаб формасини хорижий меҳмонларга намойиш қилишди.

Кореялик ҳамкорлар ўқувчилар формалари намуналари дизайнини юқори баҳолаб, улар учун мато танлаш борасида учун ўз фикрларини билдирдилар. Учрашув доирасида Ўзбекистон  томони хорижий ҳамкорлар билан пахта ва полиэстер аралашмасидан тайёрланган газламалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

Daewon Wool Textile — Жанубий Кореянинг етакчи тўқимачилик корхоналаридан биридир. Корхона IVY Club бренди остида мактаб ўқувчилари ва талабалар учун формали кийим бош ишлаб чиқаради. Ундан ташқари компаниянинг Вьетнамда жойлашган корхонаси жун ва полиэстер аралашмасидан  матолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун ягона кўринишдаги формали кийим бош жорий этилади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” ва таълим вазирлиги мактаб ўқувчилари учун кийим бош яратишга етакчи маҳаллий дизайнерларни таклиф қилган эди. Улар томонидан яратилган кийимлар ичида 10 та модел ота-оналар ва мутахасисслар томонидан танлаб олинган эди. Айни дамда танлаб олинган намуналар Тошкент ва Сирдарёдаги мактабларда синовдан ўтмоқда.   

Янгиликлар лентаси
0