09:11 30 Март 2020
Эфир
  • RUB130.22
  • EUR10572.34
  • USD9520.34
Жамият
Ҳавола олиш
262230

Лавҳада Каримов ва Мирзиёев пойтахт ҳудудидаги янги қурилишлар режасини ўрганишаётгани акс этган

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Интернет тармоғида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилда Шавкат Мирзиёев билан Тошкентнинг келгуси қиёфаси ҳақида маслаҳатлашишаётгани ҳақидаги видео тарқалди.

Лавҳада Каримов ва Мирзиёев пойтахт ҳудудидаги янги қурилишлар режасини ўрганишаётгани акс этган, деб ёзади UzNews.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Каримов сингари шаҳарсозликни ривожлантириш, ободонлаштириш ва аҳоли яшаш шароитини яхшилашга катта эътибор қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонни 27 йил давомида бошқарган Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда инсульт оқибатида вафот этди.

2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган президент сайловларида Шавкат Мирзиёев энг кўп овоз тўплаб Ўзбекистон президентлигига сайланди.

Асосий мавзулар