19:28 24 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
ЗАЗ-965 Запорожец

Matiz билан Запорож қариндошми?

© Sputnik / Цинкин
Жамият
Ҳавола олиш
192160

Matiz билан Запорож қариндошми? Жавоб – Ҳа! Уларнинг иккаласининг ҳам бобоси - Fiat 600!

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. GM-Uzbekistan 1 июнь куни Матиз ва Каптива моделлари ишлаб чиқарилгани тўхтатилганини эълон қилди. Ушбу ихчам, тежамкор ва "истараси иссиқ" автомбилнинг мухлислари нафақат Ўзбекистон балким Россияда ҳам жуда кўп. Қуйида Матиз пайдо бўлиши ҳақидаги қизиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Совет даврининг 60 йилларида Запрожец “ЗАЗ-965” русумли автомобил бўларди. Халқ орасида уни “Горбатый”, яъни “Букри” деб аташарди.

Айтиш жоизки, ушбу лақаб автомобилни ёмонлиги учун эмас, фақат ташқи кўриниши учунгина берилган эди. Автомобил ўз даврига мос эди, кўпчиллик ундан меҳр билан фойдаланар,  миллионлаб кишилар у ҳақида орзу қиларди.

Запорожец 965
Запорожец 965
Хуллас, ўша Запорожец 965 автомобилини совет конструкторлари,  Fiatнинг F600 ёки Сейченто (яъни – олти юзинчи) моделидан кўчириб олишган эди. Урушдан кейинги камбағал Европада ушбу кичик автомобил ўта оммавий эди. мана ўзингиз томоша қилинг ва бешта фарқини топинг.

Fiat F600
Fiat F600
Запрожецнинг фақат иккита эшиги бўлар ва улар олд томонидан очилар эди. Салон ҳам оддий: олдинди икки ўриндиқ, орқада кичик диван.

Ушбу кичик ва камчиқим автомобил, бир оиланинг эҳтиёжини қондирар эди. Миллионлаб  совет оилалари учун ЗАЗ-965 биринчи шахсий автомбил бўлди. Жигули пайдо бўлгунига қадар ушбу автомобил барчанинг орзусига айланди.

Заз-965
Заз-965
Орадан 30 йил ўтиб, 1990 йиллар бошида, Италиянинг  етакчи автомобил дизайнерларидан бири — Жоржетто Жужаро, бир вақтлар машҳур бўлган Fiat Сейченто хотирасига  атаб, янги автомобил дизайни яратади ва уни Lucciola (яъни Ёнарқурт)деб атайди.

Lucciola-Matiz
Lucciola-Matiz
Афсуски (балким яхшиям), Fiat маркетологларига ушбу автомобил дизайни маъқул келмайди ва улар ундан воз кечишади. Жужаро бўлса, тайёр бўлган автомобил дизайнини Жанубий  Кореянинг Daewoo корпорациясига сотади.

Lucciola-Matiz
Lucciola-Matiz
Автомобилга Матиз М100 деб ном қўйишади. Дастлаб 1997 йилда у Жанубий Кореяда ишлаб  чиқарила бошлайди. Ундан сўнг Польша, Руминия ва Ҳиндистонда  ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда Матиз автомобилини ишлаб чиқариш 2000 йилдан бошланган.

Россиялик харидарларга ҳам Матиз жуда хуш келди. У 10 йил давомида — энг кўп сотилган кичик литражли автомобил унвонини эгаллаб турди. Унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ҳақидаги хабар – кўп сонли мухлисларни хафа  қилди, десак адашмаймиз.

Хайр, Матиз–Сейченто! Балким 30 йилдан сўнг яна кўришармиз…

Встреча участников Матиз-клуба в Москве
Встреча участников Матиз-клуба в Москве

 

Асосий мавзулар