Мусулмонлар идораси Анвар қори вафоти ҳақидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилди

© Пресс-клубИмам Ташкента Анвар Турсунов
Имам Ташкента Анвар Турсунов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати вакили Спутник мухбирининг саволига "Бу хабарлар асоссиз" дея жавоб қайтарди. Мусулмонлар идораси ушбу ёлғон хабарларга ўз сайтида расмий муносабат эълон қилган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Мусулмонлар идораси матбуот хизмати вакили Анвар қори Турсунов вафоти ҳақидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мусульманин - Sputnik Ўзбекистон
Анвар қори Турсунов вафот этди - ОАВ

Икки ҳафтадан буён Тошкент шаҳрининг бош имоми — Анвар қори Турсунов атрофидаги миш-мишлар тингани йўқ. Кома ҳолатида ётган имомнинг вафоти ҳақида кўплаб ОАВларда эълон қилинган бўлса-да, расмий идоралар бу миш-миш, асоссиз хабар эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Спутник Ўзбекистон мухбирининг "Анвар қори Турсунов вафоти ҳақидаги хабарлар ростми?", — деган саволига Мусулмонлар идораси матбуот-хизмати "Мутлақо ассосиз", дея жавоб қайтарди.

Шунингдек, қатор маҳаллий нашрлар ҳам Анвар қори Турсунов вафот этганини рад этмоқда. Хусусан, ЎзА Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғонлигини, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғирлиги ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 май куни Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Мусулмонлар идораси расмий сайтида Анқар қори Турсуновнинг вафоти ҳақида тарқатилган хабарларга 8 июнь куни расмий муносабат эълон қилинди.

Мечеть Новза в Чиланзарском районе Ташкента  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи тайинланди

"Ижтимоий тармоқларда, телеграмларда Анвар қори аканинг вафот этганлари ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

Айрим хабарларда "Деярли вафот этибдилар" дейиляпти. Қанақасига деярли вафот этади. Инсон ё тирик бўлади, ёки вафот этган бўлади. Деярли деган нарса бўлмайди. Шу сўзни гапирган одамнинг ўзи нима деганини тушундимикин?!

Айрим хабарларда эса "Масжидда эълон қилинди" дейиляпти. Ёлғон гапиргани Аллоҳдан қўрқиш керак! Қанақасига тирик одамни "Вафот этди" деб катта бир масжидда эълон қилиниши мумкин?! Масжидларимизда хизмат қилаётган имом домлаларимизга нисбатан бўҳтон бу", — дейилган хабарда.

Шунингдек, идора барча-барчани ёлғон хабарлар тарқатмасликка чақирган.

Янгиликлар лентаси
0