16:14 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Подготовка школ к новому учебному году в Казани

Ҳокимият куз-киш мавсуми талафотсиз ўтади, дея ваъда берди

© Sputnik / Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
327 0 0

2018-2019 йил куз-қиш мавсумига Тошкент ҳокимлиги муносиб тайёргарлик билан кириб боришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкентда 13 июн куни бўлиб ўтган Халқаро Пресс клуб сессиясида 2018-2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида савол Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Максумовга берилди.

Максумов сўзларига кўра, 2018-2019 йиллар куз-қиш фаслига тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилган. Бу борада жорий йилнинг 5 феврал шаҳар ҳокимлигининг қарори қабул қилинган.

"Бу ишларнинг кўлами шаҳардаги ҳажмини тассавурга келтириш учун бир иккита рақамлар айтиб ўтаман, агар шаҳримизда 2,5 млндан ортиқ аҳоли яшайдиган бўлса, буларни 468 минг 800 та кўп қаватли уйлар квартираларда истиқомат қилишади. Буларни сони шаҳримизда 9373 та, улар 2378 ширкатларга бириктирилган. 2013 йилда кўпчиликни хабари бор, президентимиз бундай қулайлик яратиб бердики, банклар томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиши йўлга қўйилди", — деди Нодир Максумов.

Шу ширкатларга кўп қаватли турар жой биноларни уларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончани шакллантириш бўйича имтиёзли кредит ажратилади. Бу кредитлар Тошкент шаҳрида 2013-2017 йил қўшиб ҳисобланганда 500 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлар расмийлаштирилган ва ишлар амалга оширилган.

"Бу йил бу ишлар амалга ошириш учун қишга тайёргарлик ишларини шаҳримиздаги ширкатларга 153 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилди. Бугунги кунда ҳозир бу кредитлар 46 миллиард сўми ширкатларга расмийлаштириб берилди ва қишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди", — деб таъкидлади ҳоким ўринбосари.

Максумов сўзларига қараганда, бу қишга тайёргарлик ишларида асосий муаммолар айнан кўп қаватли турар жой биноларни таъмирлаш билан боғлиқ. Шунинг учун дастурда 26 та йўналиш белгилаб берилган. Булар — том қисмини мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш, кириш йўлаклари — подъездлар таъмирлаш, подъезлардаги фромугаларини замонавий пластик ромларга алмаштириш, биноларни фасадини таъмирлаш, бинолар кириш йўлакларни олдидаги йўлакларини — тратуарларни бетон қопламаси билан қоплаш, лифтларни таъмирлаш, болалар майдончаларини барпо қилиш ҳамда чиқиндиларни сақлаш бўйича шаҳобчаларни ташкил қилиш бўйича йўналишлар бор.

"Ҳар бир йўналиш ширкатнинг кесимида дастурга киритилди. Бу дастурни шакллантириш учун 2017 йилда амалга ошмай қолган ишлар ҳамда 9373 уйлар барчасини хатловдан ўтказилгандан сўнг, мавжуд муаммолар бартараф қилиш бўйича шакллантирганмиз ва бугунги кунда 46 миллиалрд сўм маблағ ширкатларга берилди. Бундан ташқари, яна маҳаллий ҳокимият бюджети ҳисобидан 10 миллиард сўм маблағ, ҳомийлар маблағи 6,9 миллиард сўм, яна бир айтиш керакки, бу йил кўзга кўрина бошлади 2013 йилдан буён кредит бериб уйларни таъмирлаётган бўлсак, мана энди ширкатлар оёққа туриб ўзларининг маблағлари эвазига уйларни таъмирлаш бўйича дастур кўрсаткичларини киритишди. Бу йил ишларнинг кўлами 10 миллиард сўм бўлади. Ширкатлар ўз маблағи билан қишга тайёргарлик ишларини амалга ошириб боради", — дея ўз фикрини билдирди Нодир Максумов.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳа бор — юзлаб йўналиш бўйича бу олий ўқув юртлари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар, коллежлар, лицейлар ва бошқа шунга ўхшаш объектлар — буларни барчасини ҳам келаётган қиш-куз мавсумига тайёргарлик бўйича ўзларини нуқсон далолатномалари асосида бартараф қилиниши керак бўлган ишлар ва қиш тайёргарлик билан яхши кириб бориш бўйича ўзларини дастурларини шакллантирганлар.

"Тизим қандай шаклланган — демак бу бўйича шаҳарда штаб тузилган, қолаверса муҳтарам юртбошимиз томонидан асос солинган ва бугун ўзини тўлалигича оқлаган ва фаолият юритаётган секторлар, яъни ҳар бир тумандаги тўртта сектор ва секторларни таркибидаги округлар қишга тайёргарлик ишларини кундалик ҳисобот тарзида жойларда беришади ҳамда муаммоларни ҳал қилиш ишларини олиб боришади", — деб қўшимча қилди шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари.

Максумов сўзларига кўра, округ кесимида ҳал бўлмаган муаммолар албатта сектор даражасида ҳал қилиб берилади. Агар сектор даражасида муаммо ҳал этилмаса шаҳар кесимида шаҳардаги корхона, ташкилотлар билан биргаликда қўйилган вазифа амалга оширилиб келинмоқда.

"Ўйлайманки, биз 2018-2019 йил куз қиш мавсумига тайёргарлигини муносиб якунлаймиз. Олдимизга вазифа қўйилган. Муҳтарам юртбошимиз жорий йил 1 июн куни Тошкент шаҳри туманларга ташриф қилганларида, Чилонзор туманида бўлиб ўтган фаоллар билан йиғилишларида мана шу мавзуга айнан урғу бериб эътироз билан танқид билан айнан мен бошқараётган комплекс, мен жавоб бераман бу соҳага, мен билан биргаликдаги команда аъзоларига жуда қаттиқ талаблар қўйилдилар. Куз қиш мавсумига беталофат ўтказиш бўйича ишонтириб айтаманки биз мана шу ишларни ўз вақтида якунлаймиз. Қўйилган муддат шу август ойининг охирги декадаси билан биз янги мавсумга тайёргарлик ишларни якунлашимиз керак", — деб қўшимча қилди Нодир Максумов.

Асосий мавзулар