Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон масаласи бўйича баёнот берди

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишЦентр Кабула
Центр Кабула - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистон тегишли алоқалар ўрнатиб, Толибон ҳаракатининг юқори мартабали вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонда ўзаро ўт очишни тўхтатиш тартиби давом этишига умид қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВга асосланиб "Жаҳон" АА маълум қилди.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Толибон уч кунлик ярашув эълон қилди

“Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 март куни бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция давомида эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда”, - дейилади баёнотда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ўтган давр мобайнида Афғонистон ҳукумати, АҚШ, ХХР, Россия, Халқаро мулоқот гуруҳига аъзо мамлакатлар, Евроосиё минтақаси, Жанубий Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ давлатлари вакиллари билан бу борада қатор маслаҳатлашув учрашувлари ва музокаралар ўтказди.

Баёнотда Афғонистон бўйича форум доирасида бир овоздан қабул қилинган, минтақавий ва глобал миқёсда тинчликка эришиш, терроризмга ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни назарда тутувчи Тошкент декларацияси ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш учун муҳим сиёсий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланади.

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистон тегишли алоқалар ўрнатиб, Толибон ҳаракатининг юқори мартабали вакиллари билан амалий учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар Тошкент конференцияси иштирокчиларининг умумий позициясини рўёбга чиқариш мақсадида ўтказилган ва учрашувларда Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик-барқарорлик ўрнатиш ва мамлакатни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

“Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракатининг Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан ўзаро ўт очишни тўхтатиш тартибини жорий этганини олқишлайди. Ўзбекистон ушбу ярашув Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг ўт очишни тўхтатиш тартибини узайтириш тўғрисидаги қарорига амал қилган ҳолда муддатсиз тус олишига умид қилади”,  - дейилади баёнотда.

Вазирлик қарор топаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташаббусига асосланиб, тинчлик жараёнининг барча босқичларида Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ташкил этиш учун зарур шароитлар яратишга ҳар томонлама тайёр эканини тасдиқлайди.

Янгиликлар лентаси
0