Криминал авторитет Аббосхон Ходжаев икки йилга қамалди

© Sputnik / Иван Руднев / Медиабанкка ўтишОхранный периметр минской исправительной колонии
Охранный периметр минской исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати 2017 йил 13 сентябрда Аббосхон Ходжаевнинг қўлга олинганини хабар қилганди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида Тошкент “назоратчиси” бўлишга даъвогар Аббосхон Ходжаев ҳамда Маҳмуд Қурбоновга нисбатан суд жараёни якунига етди, деб хабар берди Podrobno.uz Олий судга таяниб.

Мазкур жиноят иши судья М.Обидов раислигида, халқ маслаҳатчилари М.Тўйчиева ва Б.Назарова иштирокида кўриб чиқилди.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ Тошкент "назоратчиси"нинг қўлга олингани ҳақида бонг урмоқда

"Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиғича ўрганиб чиқиб, судланувчилар Ходжаев ва Қурбоновни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” бандида (товламачилик) кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди", – деб хабар қилган Олий суд расмий вакили Азиз Обидов.

Суд Ходжаевни 165-модда 2-қисми “а”, “в” қисмлари, 273-модда 5-қисми (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) бўйича айбсиз деб топди.

Суд ҳукмига кўра Аббосхон Ходжаев икки йил ва Маҳмуд Қурбонов бир йилу 6 ой қатъий режимдаги колонияда жазо ўтайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати 2017 йил 13 сентябрда Аббосхон Ходжаевнинг қўлга олинганини хабар қилганди.

Янгиликлар лентаси
0