Дори таъминоти соҳасида давлат монополияси бекор қилинди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишРабота фармацевтического предприятия "Областной аптечный склад" в городе Челябинске
Работа фармацевтического предприятия Областной аптечный склад в городе Челябинске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён, даволаш масканлари ўзлари учун дори етказиб берувчи ташкилотни мустақил танлаб оладилар.

ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистонда дори таъминоти соҳасида давлат монополияси бекор қилинди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz Президент қарорига асосан.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратурада дори воситалари билан таъминлаш масаласи танқидий муҳокама қилинди

Ўтган йилнинг ноябрь ойида “Ўзмедимпэкс” давлат унитар корхонаси ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган дориларни импорт қилувчи, сақловчи ва етказиб берувчи ягона корхона сифатида тайинланган эди.

Ўтган давр тажрибаси шуни кўрсатдики “Ўзмедимпэкс” аптекаларга дориларни ўз вақтида  етказиб бера олмаган. Масалан, ушбу йилнинг май ойида Сурхондарё вилоятига буюртма берилган дорилар жуда кечи етиб келган, Андижон вилоятига буюртма берилган дориларнинг фақат 16% етиб келган.

Бундан буён, даволаш масканлари ўзлари учун дори етказиб берувчи ташкилотни мустақил танлаб оладилар.

Янгиликлар лентаси
0