Ўзбекистонда жамоат жойларда кальян чекиш ман этилиши мумкин

© AFP 2023 / MARWAN NAAMANIМужчина курит кальян
Мужчина курит кальян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳаси фуқаролар соғлиғини кальян ва электрон сигаретлармни чекишдан захарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Партаментнинг қуйи палатаси ялпи мажлисида "Жамоат жойларида кальян ва электрон сигаретларни чекишни чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси келишилди, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри парламент матбуот хизматига асосан.

Мужчина курит сигарету, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тайёр тамаки маҳсулотлари экспортини бошлади

Қонун лойиҳаси фуқароларнинг соғлиғини кальян ва электрон сигаретларини чекишдан юзага келадиган захарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни назарда тутади.

Муҳокама жараёнида сиёсий партиялар вакиллари томонидан билдирилган фикрларига кўра, қонун лойиҳаси кальян ва электрон сигаретлар чекиш оқибатида юзага келадиган касалликлар тарқалишини олдини олади.

Тартибга кўра, қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасида яна бир бор кўриб чиқилиши керак, шундан сўнг Сенатга юборилади.

Янгиликлар лентаси
0