Ўзбекистондан Японияга борганларнинг мамлакатга кириши рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда

Oбуна бўлиш
Киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири - Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.

"Ҳурматли Тошкент-Токио йўналиши бўйича парвоз қилувчи йўловчилар. Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, киришни рад этувчи энг кўп сабаблардан бири — Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслиги (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси).

Авиакомпания Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишни сўрамоқда.

Янгиликлар лентаси
0