Шавкат Мирзиёев дабдабали тўйлар ҳақида: "Оддий одамнинг ғазабини келтирмайлик"

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с активом Ферганской области
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с активом Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 июн куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: обод маҳаллада обод кўнгил бўлади

Унда дабдабали тўйлар мавзусида ҳам ўз фикрларини гапирди. Йиғилиш Ўзбекистон 24 телеканали орқали намойиш қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон президенти аввалига дабдабали тўйлар учун жавобгар бўлган шахс топилганидан сўнг тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилинишини билдирди.

"Тўйга ўзи ким жавоб беради?— Ёмон тўй бўлди, бизга номаъқул тўй бўлди. — Кимга жазо бериш керак. Яна шу жазо бериладиган одамни топиб кейин қарор қабул қиламиз", — дея аниқлик киритди Ўзбекистон раҳбари.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, дабдабали тўйларни ҳеч ким ўз маоши эвазига қилмайди. Бу эса, оғир аҳволда кун кечираётган аҳоли ғазабини келтириши мумкин.

"Тасаввур қилинг, ойлиги йўқ, иши йўқ, шифохонага боришга, дори олишга пули йўқ одамга 20 та машинада тўй қилган одам қандай кўринади? Ёқадими? Мен ўйлайман ёқмайди. Адолатсиз. Ман-ман деган одамга битта савол: шу зўр тўй қилган одам ойлигига қила оладими? Энг оддий фуқаромиз ҳам сал ўзини тиклаб олсин. Уни, кечирасиз, оддий тилда айтганда, ғазабини келтирмайлик", — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти олмазорликлардан тўйларни 50 киши билан ўтказишни бошлаб бериш ва бутун Тошкентга намуна бўлишга чақирди.

"Фарзандлар камолини кўриш, соғ-саломат юришса, қандай бахт! Кичкинагина тўй, тўйни пулини болангизни ҳисобига ўтказиб қўйинг. Ўзлари тўй қилсин. 50 киши билан тўй қилишни Олмазор тумани бошланглар. Уларни ҳам дарди бор ўзи. Олмазор тумани тўй-маросимларни ўтказиш бўйича намунавий туман бўлади шаҳарда. Сенат қарор қабул қилаётганда тўйни қандай ихчам ўтказишни шу туман мисолида кўрсатади. Маҳалла раиси чиқиб, чиройли табрик ва дуони қилиб ўтказади. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади,", — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг фикрича, тўйларни ихчамлаштириш масаласи шошилмасдан ҳал этилиши керак бўлган муаммолардан биридир.

"Шошилиб бўлмайдиган масала бу. Буни етти марта ўлчаб-бир марта кесмаса бўлмайди. Энди халқни алдаб бўлмайди", — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Янгиликлар лентаси
0