07:14 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Именная ложка участника ВОВ Жайнака Халматова

Калининградда ўзбек солдати 73 йил олдин йўқотган қошиқ топилди

Поисковое движение Калининградской области
Жамият
Ҳавола олиш
176892

Қошиқ эгаси Калининград учун бўлган жангларда иштирок этган ва тирик қолган бўлиш эҳтимоли катта, - дейишмоқда қидирувчилар.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik, Галина Наумова. Калининградда Николай Кисил бошчилигидаги Икинчи жаҳон уруши жанг майдонларида қидириш ишлари олиб бордиган кўнгилли қидирувчилар отряди ўзбек солдати 73 йил олдин йўқотган қошиқни топилди.

Улар ушбу буюмни аскарнинг қариндошларига беришмоқчи.

Қизиғи шундаки, ушбу қошиқда аскарнинг исми ва фамилияси ҳамда манзили тўлиқ ёзилган.

“Бу жуда ноёб топилма. Олдин ҳеч бир қидирувчига бунақаси учрамаган. Бундай кичик буюмга шунча маълумотни қандай қилиб сиғдириш мумкин. Биз ушбу қошиқнинг эгаси Жайнак Холматовни ва унинг яқинларини топиб қошиқни аскарнинг оиласига беришга тайёрмиз”, — дейди Кисил.

Ушбу топилма Тропинино номли аҳоли пункти ёнида топилган. Бу ерда 1945 йилнинг март ойида ўта оғир жанглар бўлиб ўтган. Бу жой муҳим транспорт тугуни бўлгани учун немислар уни жуда кучли ҳимоя қилишган. Совет аскарлари бу ерни олиш учун камида икки ой курашган. Жангларда 4 мингдан ортиқ немис аскарлари йўқ қилинган, 6 танк, 600 тўплар, 30 миномет ва 128та пулемёт ўлжа олинган.

Именная ложка участника ВОВ Жайнака Халматова
Поисковое движение Калининградской области
Именная ложка участника ВОВ Жайнака Халматова

Қидирувчилар отряди раҳбари айтишига қараганда, дом-дараксиз йўқолган аскарларни қидириш ўта мушкул иш. Фақатгина унинг ёнида орден ва медаллари бўлса, уларнинг номерига қараб аскарнинг исми фамилиясини билиб олиш мумкин.

Қидирувчилар отряди Пятидорожное аҳоли пункти ёнида бир неча дом-дараксиз йўқолган аскарлар жасадларини топишган. Уларнинг икки нафарини исми фамилияси аниқланган: аскарлар Камаш Бекмухамбетов ва Василий Хоботов. Уларнинг қолдиқлари қариндошлари ёнига Қозоғистон ва Беларусга жўнатилган.

Экспедиция давомида топилган буюмлар орасида ушбу қошиқ ҳам топилган. Унда дастлаб фақат “Самарқанд” ва “Халматов” номли ёзувлар кўзга ташланган. Яхшилаб тозаланганидан кейин эса “Самарқанд вилояти, Пояриқ район, Буркут посёлкаси”  деган ёзув кўринган.

Ёзувни ўқишда қидирувчилар раҳбари Николай Кисил ёрдам берган, чунки унинг ўзи Ўзбекистонда 38 йил яшаган ва жойлар номлари билан таниш.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотга асосан, қурбонлар орасида Жайнак Халматовнинг исми йўқ, демак у урушда тирик қолган бўлиши эҳтимоли катта.

“Айни дамда биз аскарнинг ушбу буюмини қайтариш мақсадида Ўзбекистондан Жайнак Халматовнинг яқинларини қидирмоқдамиз. Биз Калининград учун жангларда ўз яқинларини бедарак йўқотган ўзбекистонликларга ёрдам беришга тайёрмиз”, — дейишади қидирувчилар.

Калининград вилоятида қидирувчилар отрядлари 20 йилдан бери фаолият олиб боради. Бугунги кунда уларнинг сони 136 кишига етган.

Участники общественной организации Поисковое движение Калининградской области во время раскопок
Поисковое движение Калининградской области
Участники общественной организации "Поисковое движение Калининградской области" во время раскопок

Асосий мавзулар