Ички ишлар вазирлиги тизимида иккита янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги иккита бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимида навбатдаги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, тизимдаги икки бошқармага янги бошлиқлар тайинланди:

Подполковник Акрамов Дилшод Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди;

Полковник Мавлянов Шавкат Тоҳирович — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0