05:55 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Узбекские милиционеры

"20 йиллик тажрибамда бунақасини кўрмаганман" - ИИББ ходими "тезкор вакил" ҳақида

© Flickr / Digital Aesthetica
Жамият
Ҳавола олиш
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (8)
421331

Опер бўлиш учун "отморозок" бўлиш керакми? Йўқ бўлса, тезкор вакилнинг Каттақўрғонда содир этган ҳатти-ҳаракатларига яна қандай изоҳ бериш мумкин? Тошкентдаги Ички ишлар бошқармасида фаолият юритувчи ходим Спутник мухбири билан суҳбатда шов-шувли воқеага нисбатан ўз фикрларини билдирди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Чоршанба куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги кўплаб гуруҳларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон ички ишлар бўлими тезкор ходими Санъат Умаровнинг аёл кишини таҳқирлаб, уни буткул яланғоч ҳолгача ечинишга мажбурлагани акс этган видеоролик тарқалиб кетди.

Ушбу видео интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шувларни келтириб чиқарди.

Ўзбек аёлнининг ҳуқуқ посбонлари томонидан бу қадар жирканчли тарзда таҳқирланганлиги аксарият интернет фойдаланувчилари томонидан кескин қораланди.

Спутник Ўзбекистон мухбири "тезкор вакил"нинг ҳаракатларига изоҳ олиш учун узоқ йиллардан бери Ички ишлар бошқармасида фаолият юритиб келаётган милиция ходими билан боғланди.

"Терговчи деганда ўзимдан келиб чиқиб ўйлардим, бунақасини… 20 йиллик тажрибамда кўрмаганман", — деди саволга жавоб берар экан ИИББ вакили.

"ИИВ томонидан, айниқса пойтахт ИИББ томонидан шунча ижобий амалий ишлар олиб борилаётган бир вақтда, бефаросат, онгсиз, манқуртсифат бир ходимнинг иши, барча яхшиликларни ювиб кетгандек…", — дейди у бироз ўйланиб.

Сўнгра ўша "тезкор ходим"нинг табиати аслида ички ишлар идорасига мос эмаслигини қўшимча қилади.

"Унақалар одамлардан аламзада бўлишади табиатан. Агар у шофёр бўлса эди, бошқа бировни устига ҳайдаган бўларди машинасини. Агар врач бўлганида эди, анестезиясиз операция қилган бўлар эди. Агар ўқитувчи бўлганида эди, ўқувчиларни уриб, кун бермаган бўларди. Агар журналист бўлганида эди, йўқ нарсаларни бўрттириб, бировни қақшатиб, туҳматкаш бўларди. Агар у қурувчи бўлганида уйни томини атай тешик қолдириб кетар эди…", — деди ўз гапи якунида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими.

Айни вақтда Фейсбук ижтимоий тармоғида ушбу ҳодиса юзасидан муҳокама давом этмоқда.

Мавзу:
Тезкор ходим Санъат Умаров иши (8)

Асосий мавзулар