Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Бухоро, Самарқанд вилоятларига янги бошқарма бошлиқлари тайинланди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва тўртта вилоят солиқ хизмати бошқармасига янги раҳбарлари тайинланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Хабарда айтилишича, қуйидаги бошқарма бошлиқлари тайинланди:

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи — Бобожонов Давронбек Жумамуратович;

Давлат солиқ қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқарма бошлиғи — Гойибов Гойибов Журабек Рахмонбердиевич;

Давлат солиқ қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқарма бошлиғи — Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич;

Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқарма бошлиғи — Ашуров Шерзод Рахимович;

Давлат солиқ қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқарма бошлиғи — Ахмедов Шодиёр Эшмуратович.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0