Танзила Норбоева "нопок опер"дан жабрланган аёлга психолог ёллади

© Международный пресс-клубТанзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари каттақўрғонлик аёлнинг оилавий шароити билан яна бир бор танишиб чиқди

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. 8 июль куни ИИБ ходими томонидан таҳқирланган аёл билан учрашиш учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева Самарқандга ташриф буюрди,деб хабар қилди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот-хизмати.

Психолог ёлланди

Аёлнинг руҳий ҳолати ўрганилди ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсиясига кўра унга лозим пайтда кўмак бериш учун психолог Шаҳноза Мамаюсупова бириктирилди.

"20 йиллик тажрибамда бунақасини кўрмаганман" - ИИББ ходими "тезкор вакил" ҳақида

Адвокат ёлланди

Т.Н. мисолида яна бир бор гувоҳ бўлдик, инсон ҳаёти давомида ўзи истаган ва истамаган пайтларда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлади. Адвокат Азамат Ашурбоев Т.Н.га лозим пайтда маслаҳат беришга масъул этиб бириктирилди ва у тергов-суриштирув жараёнида ҳуқуқий ёрдам беради.

Ҳамшира ёлланди

Бундан ташқари, патронаж ҳамшира Нилуфар Ҳайитова, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Инобат Эргашевалар унинг ҳолидан мунтазам равишда мураббий сифатида хабар олиб туради.

Савдо дўкони очиб берилди

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Норбоевадан кейин Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси ҳам "опер воқеаси"ни қоралади
Каттақўрғон туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитасининг таклифини инобатга олиб, аёлга якка тартибдаги тадбиркор сифатида "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури асосида мактаб ўқув қуроллари ва канцеллярия маҳсулотлари билан савдо қилиш учун кичик савдо дўкони ташкил қилиб берадиган бўлди.

Фарзандлари спортга жалб этилди

Фарзандлари ҳудудда фаолият кўрсатаётган спортнинг каратэ тўгарагига жалб этилди.

Уй-жойи таъмирланди

Ҳудуддаги тадбиркорлар ва маҳалла фаолларининг ташаббуси билан аёлнинг уй-жойи таъмирланмоқда.

Мазкур оилада меҳмон бўлган Бош вазир ўринбосари, республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Н.Т.га шундай деди:

"Синглим Н.Т. Сиз бир вақтлар адашиб жиноятга қўл урганингиз бир умр жиноятчи бўлиб қолдингиз дегани эмас. Бундан асло ўксинмаслигингиз керак. Маҳалла, хотин қизлар қўмитаси сизга ҳаётингизни изга тушириб олишингизда албатта ёрдам қўлини чўзади. Бунинг учун барчамиз масъулмиз".

Янгиликлар лентаси
0