21:24 13 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
403 0 0

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори имзоланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамасининг аппаратининг асосий йўналиш ва вазифалари белгиланди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ва Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўлими ташкил қилинди ва Бош вазир аппаратининг, Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тегишли штат бирликлари ушбу бўлим тузилмасига ўтказилди;

Электрон ҳукумат телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий вa кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини оптималлаштириш мақсадида бошқарув ходимлари сони 44 нафарга қисқартирилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг маълум илмий даражаларга эга ходимларига лавозим маошининг 30-35 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади;

икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар ва мутахассислари эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини баҳолаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.

Асосий мавзулар