S7 Airlines Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСамолет Airbus 320 Узбекских авиалиний
Самолет Airbus 320 Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чипта нархлари бир томонга 9 минг рубл ёки 1,120 миллион сўм атрофида бўлади.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Август ойи бошида S7 Airlines ("Сибирь") авиакомпанияси Москвадан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди, деб хабар берди Travel.ru портали.

Авиайўналиш 3 август куни очилади, рейслар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, октябрдан эса пайшанба ва якшанба кунлари ҳам парвозлар йўлга қўйилади.

Авиакомпания Airbus A320 ҳамда Airbus A319 самолётларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Чипта нархлари бир томонга 9 минг рубл ёки 1,120 миллион сўм атрофида бўлади.

Апрел ўрталарида S7 Тошкентдан Хабаровск, Южно-Сахалинск, Владивосток шаҳарларига рейсларни йўлга қўйганди. Авиаташувлар код-шеринг келишуви доирасида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0