13:10 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительных работ в парке культуры и отдыха города Намангана

Наманган вилоятига қарийб 300 миллион долларлик инвестиция киритиш режалаштирилмоқда

Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
47710

Лойиҳалар Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон ҳамда Наманган туманларида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Наманган вилоятида 34та инвестицион лойиҳа амалга оширилади, деб хабар берди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.

Лойиҳалар Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон ҳамда Наманган туманларида амалга оширилади.

"Таклиф қилинган лойиҳаларни амалга ошириш учун 299,5 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш режалаштирилган. Улар қиймати 60,7 млн долларлик 10та лойиҳа, 117,3 млн долларлик 10та лойиҳа ва 121,5 млн долларлик 14та истиқболли лойиҳалардир", - дейилади хабарда.

Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар орасида Наманганда Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда замонавий кўп тармоқли клиника, Поп туманида ХХРлик инвесторлар билан кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш, Уйчи туманида туркиялик, Чуст туманида россиялик ҳамда Янгиқўрғон туманида хитойлик инвесторлар  билан корхоналар ташкил этиш каби лойиҳалар мавжуд.

Асосий мавзулар