01:40 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Узбекская валюта - сум

Ўзбекистонда порахўр ўқитувчиларга "ов" бошланди

Sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
497 0 0

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилоятида пора олиш билан шуғулланаётган таълим соҳасидаги раҳбарларни қўлга олиш учун рейд ўтказди

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 247-сонли умумтаълим мактаби директори Туламетова фуқаро Алмасовадан фарзандини мактабнинг 1-синфига ўқишга қабул қилиш эвазига 500 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.

Тошкент миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Ваҳобова эса ўқишни олиавий шароитлар туфайли тамомлай олмаган Қорабоевга мазкур коллежни битирганлик тўғрисидаги дипломни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

"Ваҳобова маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосар бўла туриб ёшларимизни шу йўлга бошлашини қандай изоҳлаш мумкин?", — дея савол берилади кадр ортида.

Теледастурда таълим даргоҳидаги порахўрлик ҳатто ўқувчиларга ҳам ўтаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилади.

"Устозим шу ишни қилгандан кейин мен ҳам шунга қўл урсам деган фикр ҳали онгу-шуури тўлиқ шаклланмаган бола хаёлидан ўтадида", — дейди репортаж муаллифи.

Хусусан, Чилонзор туман тиббиёт коллежи талабаси мазкур коллежда ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши Маликов орқали фуқаро Маликовани иккинчи мутахассислиги бўйича ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Асосий мавзулар