Янги ўқув йилидан ОТМ шартнома тўловлари ЭКИҲда ўлчанади

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён ОТМларда тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳаққига нисбатан белгиланади.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Ўзбекистон олий таълим масканларида тўлов-контракт миқдори энг кам иш ҳаққи асосида белгиланади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри Олий таълим вазирлиги вакили Марат Зокировга асосан.

Узбекский студент - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп ҳужжат топширилган ОТМ қайси эканини биласизми?

Хабарда айтилишига кўра, ОТМлар тўлов-контракт миқдорлари эртадан эълон қилади. Бундан буён тўлов миқдори ЭКИҲда ўлчанади. Хусусан, Ўзбекистон ОТМларида энг кам йиллик тўлов 45 ЭКИҲ — 8,2 млн сўм, энг кўп тўлов эса 60 ЭКИҲ — 11 млн сўм бўлиши мумкин экан.

Анъанага кўра энг қиммат олийгоҳлар Юридик ва Дипломатия университетлари. Энг кам контракт тўловлари эса – техник ва педагогик йўналишлардаги олийгоҳларда.

“Шартнома пули бир қатор харажатларга қараб белгиланади. Уларнинг асосийси – талабалар стипендияларидир. Шунингдек, ўқитувчилар маошлари ҳамда лабаратория ва коммунал хизматлар учун тўловлардир”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан Ўзбекистонда ойлик маошлар, пенсилар ва ЭКИҲ миқдори ошиши режалаштирилган. Бугунги кунда ЭКИҲ 172 240 сўм, 15 июлдан 184 300 миқдорида белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0