17:51 18 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Денежные купюры Узбекистана

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт миқдори эълон қилинди

© Flickr / Aleksandr Zykov
Жамият
Ҳавола олиш
223615

Олий таълимнинг барча йўналишлари учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Бугун олий таълимнинг барча йўналишлари учун тўлов-контракт миқдори эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Халқ Сўзи”.

Хабарда айтилишига кўра 2018/2019 ўқув йилида бакалавриатда бир йиллик ўқиш учун қуйидаги тўловлар эълон қилинган:

  • ЭКИҲнинг 45 баробари миқдорида — 8 293 500 сўм. Педагогика, Гуманитар фанлар, Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар, Социология ва психология, Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари, Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация, Ижтимоий таъминот, Спорт фаолияти,  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги.
  • 46 баробари миқдорида – 8 477 800 сўм. Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти, Журналистика ва ахборот, Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, Архитектура ва қурилиш, Хизмат кўрсатиш соҳаси, Транспорт.
  • 50 баробари миқдорида – 9 215 000 сўм. Санъат, Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш
  • 55 баробари миқдорида – 10 136 500 сўм. Иқтисод, Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент, Соғлиқни сақлаш.
  • 60 баробари миқдорида – 11 058 000 сўм. Жаҳон сиёсати, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, Ҳуқуқ.

Ўзбекистон олийгоҳларида янги ўқув йилидан тўлов-контракт миқдори ошгани ҳақида олдин хабар берган эдик. Хусусан, ўтган йилда тўловлар миқдори 6 650 000 сўмдан — 9 850 000 сўмгача эди.

Асосий мавзулар