Ўзбекистонда кўплаб хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСамолеты в аэропорту
Самолеты в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Нукус аэропортида янги йўловчи терминали очилиши маросими ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кўплаб, шу жумладан хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бугун Нукус аэропортида янги йўловчи терминали очилиши маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов сўзга чиқди.

"Ўзбекистонда яқин вақтларда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясидан ташқари кўплаб бошқа, шу жумладан хорижий авиакомпаниялар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилади. Нукус шаҳрининг туризм салоҳияти юқори даражада, хусусан Савицкий номидаги санъат музейига хорижий сайёҳларда қизиқиш жуда катта. Сайёҳлар қатновини ошириш учун кунига 50 та авиақатнов амалга ошириш керак. Хорижий авиакомпаниялар янада кўпроқ сайёҳларни олиб келишга ёрдам беради. Уларни таклиф қилиш бўйича авиакомпаниялар билан музокаралар олиб бормоқдамиз", — деб таъкидлади Ачилбой Раматов.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси Нукус шаҳри аэропортининг йўловчи терминалини фойдаланишга топширди.

Реконструкция қилинган терминалда парвоздан олдинги назорат ва юк топшириш ҳудудлари кенгайтирилди, аэропортда рўйхатдан ўтказиш устунлари сони оширилди, йўловчи ўтказиш қуввати соатига 400 кишига етказилди.

Янгиликлар лентаси
0