Нукус аэропорти йўловчи терминали реконструкция қилинди

© Пресс-служба НАК УзбекистанаНовое здание аэропорта в г.Нукус
Новое здание аэропорта в г.Нукус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Реконструкция қилинган терминалда парвоздан олдинги назорат ва юк топшириш ҳудудлари кенгайтирилди, аэропортда рўйхатдан ўтказиш устунлари сони оширилди, йўловчи ўтказиш қуввати соатига 400 кишига етказилди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси Нукус шаҳри аэропортининг йўловчи терминалини фойдаланишга топширди, деб хабар берди РИА Новости.

Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги ҳаво бекатининг ўтказиш қуввати икки бараварга ошди, энди бу аэропортда халқаро қатновлар йўлга қўйилади.

Новый терминал для прилетающих пассажиров международных авиалиний в аэропорту Ташкент им. И. Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида янги терминал очилади

Нукус аэропорти 2017 йил 1 майда реконструкция учун ёпилганди.

Реконструкция ишлари вақтида қатновлар Урганч аэропортига йўналтирилганди.

Реконструкция қилинган терминалда парвоздан олдинги назорат ва юк топшириш ҳудудлари кенгайтирилди, аэропортда рўйхатдан ўтказиш устунлари сони оширилди, йўловчи ўтказиш қуввати соатига 400 кишига етказилди.

Июн ойи ўрталарида Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги аэропортда ҳам янги терминал очилганди.

У соатига 1200дан ортиқ йўловчини қабул қила олади, бу ерда 24та паспорт назорати пункти, "яшил" ва "қизил" йўлаклар жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0