Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда “буюмлар интернети”ни ривожлантирмоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПучок оптического волокна
Пучок оптического волокна - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбектелеком“ Марказий Осиё, Европа ва Хитой давлатлари ўртасида халқаро транзитни ривожлантириш учун “Қозоқтелеком”ни стратегик ҳамкор сифатида кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. “Ўзбектелеком” ва “Қозоқтелеком”миллий операторлари “буюмлар интернети” соҳасида ҳамкорликда маҳсулотлар яратишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Ўзбектелеком” матбуот хизмати.

“Ўзбектелеком“ бош директори Фарҳод Розиев ва “Қозоқтелеком” бошқаруви раиси Куанишбек Есекеев инфокоммуникация бозоридаги иккита асосий ўйинчини умумий мувофиқлаштириш мақсадида инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалари билан алмашдилар.

"Учрашув доирасида томонлар SmartCity лойиҳаларини амалга ошириш, IoT (буюмлар интернети) базаси асосида маҳсулотларни биргаликда ривожлантириш каби янги бизнес соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар”, - дейилади хабарда.

“Ўзбектелеком“ шунингдек, Марказий Осиё, Европа ва Хитой давлатлари ўртасида халқаро транзитни ривожлантириш учун “Қозоқтелеком”ни стратегик ҳамкор сифатида кўрмоқда.

Янгиликлар лентаси
0