Мўйноқ ҳокимияти ичимлик суви танқислиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКухонный кран.
Кухонный кран. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Мўйноқда шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотига кўра, 3%га яқин хонадон сув билан таъминланишда муаммога дуч келган, деб хабар берди Nuz.uz.

Аввалроқ Ўзбекистондаги айрим ОАВ Мўйноқда атиги бир йил аввал янги сув қувури ишга туширилган бўлса ҳам ичимлик суви йўқлиги ҳақида ёзганди.

"Бутун Мўйноқ сувсиз қолгани йўқ. Бу бутунлай ёлғон хабар. Бизнинг ҳисобимизга кўра, айни пайтда шаҳардаги хонадонларнинг 3%идагина сув билан таъминланишда муаммо мавжуд. Техник жиҳатдан бу меъёрий ҳолат ҳисобланади. Лекин биз учун ҳар бир уй, ҳар бир оила муҳим, шу боис шаҳар маъмурияти сув таъминоти тизимидаги камчиликни бартараф этиш учун тезкор чоараларни кўрмоқда", — деди туман ҳокими Сайловбой Дониёров.

Унинг сўзларига кўра, муаммо рельефнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ: шаҳарнинг айрим туманларида қувурлардаги босимнинг пастлиги туфайли сув истеъмолчиларгача етиб бормаяпти. Тегишли манзилларга таъмирлаш гуруҳлари йўл олган. Ҳокимият яқин вақт ичида сув таъминотини тўлиқ тиклашга ваъда берди.

 

Янгиликлар лентаси
0