Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор бошқарма бошлиқлари ўзгарди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МВД Узбекистана в Ташкенте
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати тизимларида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ушбу вазирлик матбуот хизмати.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Майор Сафаров Жаҳонгир Исмаилович — ИИВ Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Майор Алишеров Абдурашид Маҳмудович — ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Полковник Норматов Нуриддин Соатмуродович — ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0