13:09 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Самолеты авиакомпании Узбекистон хаво йуллари

UzAirways Париж ва Загребдан мингга яқин ишқибозни ЖЧ финалига олиб келади

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
35310

Чемпионат бошланганидан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бир нечта чартер рейсларини амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси шанба ва якшанба кунлари чартер рейсларида  Франция ва Хорватия терма жамоаларининг 960 нафар мухлисини Париж ва Загребдан футбол бўйича жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтадиган Москва шаҳрига олиб келади. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 14 ва 15 июл кунлари Париж – Москва - Париж ва Загреб - Москва – Загреб йўналишлари бўйича чартер рейсларини амалга оширади", - дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, авиакомпания икки терма жамоанинг 960 нафар мухлисига хизмат кўрсатади. Рейслар Boeing 767 самолётларида амалга оширилади.

Чемпионат бошланганидан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бир нечта чартер рейсларини амалга оширди. Хусусан, авиакомпания 7 июл куни 240 нафар англиялик ишқибозни Лондондан Самараг олиб борди. Бундан ташқари, Мексика, Польша, Уругвай терма жамоалари мухлислари ва футболчилари учун чартер рейслари амалга оширилди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати финал баҳси 15 июл куни Москвадаги "Лужники"  стадионида бўлиб ўтади. Финалда Франция ва Хорватия терма жамоалари куч синашади.

Асосий мавзулар