01:02 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Пустое кресло

Шов-шувга сабаб бўлган Каттақўрғон шаҳар ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Жамият
Ҳавола олиш
713 0 0

Каттақўрғон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров ўғирликда гумон қилинган аёлни ИИБ биносида таҳқирлагани тасвирланган лавҳа интернетда тарқалиб кетганди

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Подполковник Фарҳод Эшбоевич Жўраев Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров ўғирликда гумон қилинган аёлни ИИБ биносида таҳқирлагани тасвирланган лавҳа интернетда тарқалган ва катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ томонидан берилган баёнотда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилиши маълум қилинганди.

Асосий мавзулар