08:08 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент.

ТИВ 15 июлдан электрон кириш визалари бериш тизими ишга тушишини маълум қилди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
140 0 0

Электрон виза хориж фуқаросига 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва бу виза тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида амал қилади.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонда 15 июль кунидан бошлаб хорижий фуқароларга республикада туристик мақсадларда  бўлиш учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Эндиликда хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёки Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт бўлмайди.

Электрон виза хориж фуқаросига 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва бу виза тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида амал қилади.

Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари икки иш куни ичида кўриб чиқилади.

Тақдим этилган электрон виза хориж фуқаросининг e-visa.gov.uz порталига қилган мурожаатида кўрсатилган электрон манзилга жўнатилади.

Мурожаат Ўзбекистонга сафар қилиш мўлжалланган кунгача камида уч иш куни олдин йўлланиши лозим.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун консуллик йиғими 20 АҚШ долларини ташкил этади.

Чегарани кесиб ўтиш вақтида турист қоғоз ёки электрон кўринишдаги электрон визани кўрсатади.

Асосий мавзулар