Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра Олий суд веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божи ставкалари қайта кўриб чиқилади.

2018 йил 1 августдан бошлаб суд тизими ходимлари лавозим маошлари оширилади.

Фармонга асосан судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, суд аппарати ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифлар киритилиши назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0