Тошкентда сув каналларини тозалаш ишлари давом этмоқда

© ГУВД города Ташкента / ГУВД города ТашкентаВ Ташкенте продолжается работа по приведению в порядок каналов
В Ташкенте продолжается работа по приведению в порядок каналов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органлари ташаббуси билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида Бўрижар ва Найман каналлари тартибга келтирилди.

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тошкентдан оқиб ўтадиган каналлар ва уларга ёндош бўлган ҳудудларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.  

Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор бошқарма бошлиқлари ўзгарди

“Ҳудудлардан тонналаб чиқинди ва ахлатлар чиқариб ташланди. Асосан инсон омили сабаб йиғилиб қолган маиший чиқиндилар: эски ғилдираклар, озиқ-овқатлар, идишлар ва ҳоказо. Афсуски, кўпчилик одамлар чиқиндиларни шундоққина сув бўйига улоқтириб кетаверишган ва оқибатда йиллар давомида улар катта чиқинди уюмига айланиб қолган”, - дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ички ишлар органлари ташаббуси билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида бундай манзаралар босқичма-босқич камайиб бормоқда. Бунга Бўрижар ва Найман каналлари яққол мисол бўла олади.

ИИВ хабарида айтилишича, Сергели тумани Дарёбўйи маҳалласидан оқиб ўтувчи Найман канали бугун умуман янги қиёфа акс этган. Яқин яқингача бу ерларга оёқ босиб бўлмасди. Яқин бир ой давомида Сергели ИИО ФМБ, Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти ФВБ томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида оқар сув атрофлари тозаланиб, чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантирилди.

Шунингдек, Бўрижар каналида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Яккасарой туман ИИО ФМБ, шаҳар ФВБ ва туман ҳокимлиги ходимлари махсус техникалар ёрдамида канал бўйини ўраб олган чиқиндилар, ёввойи ўтлардан тозаладилар. Бундан ташқари канал лабларига турли манзарали кўчатлар ўтказилиб, бу ерда одамлар сайр қиладиган кўркам макон барпо қилиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0