UzAirways Франция ва Хорватия футбол мухлисларини манзилларига элтиб қўйди

© Пресс-служба НАКСамолет Boeing НАК "Узбекистон хаво йуллари"
Самолет Boeing НАК Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Париж-Москва-Париж ва Загреб-Москва-Загреб йўналиши бўйича чартер қатновларини амалга оширди

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 14-15-июл кунлари Париж-Москва-Париж ва Загреб-Москва-Загреб йўналиши бўйича чартер қатновларини амалга оширди, деб хабар берди МАК матбуот хизмати.

"Франция ва Хорватия терма жамоаларининг финал учрашуви учун 480 нафар француз футбол мухлислари Париждан Москвага етказилди. Франция жамоаси ғалаба қозонган финал ўйинидан сўнг, жамоа мухлислари Москвадан ўз ватанларига, Парижга олиб борилди", - дейилади авиакомпания хабарида.

Самолеты авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
UzAirways Париж ва Загребдан мингга яқин ишқибозни ЖЧ финалига олиб келади

Шунингдек, хабарга кўра, Миллий авиакомпания Хорватия терма жамоасининг 480 нафар мухлисини Загребдан Москвага, жаҳон чемпионати – 2018 финал босқичига ва Москвадан Загребга етказди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба, 15 июл куни Москвадаги "Лужники" стадионида футбол бўйича жаҳон чекмпионати финал ўйини ўтказилди.

Унда Франция терма жамоаси Хорватия футболчилари устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.

Янгиликлар лентаси
0