19:10 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Мороженое

Тошкентдаги сайилгоҳда бепул музқаймоқ тарқатилмоқда

© AFP 2018 / GABRIEL BOUYS
Жамият
Ҳавола олиш
56930

Соат 12:00 дан 17:00 гача Ашхобод сайилгоҳида музқаймоқни бепул татиб кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Тошкентдаги Ашхобод сайилгоҳида бепул музқаймоқ тарқатиш бошланди.

"Диққат! Ёзги акция! Соат 12:00 дан 17:00 гача Ашхобод сайилгоҳида барчангиз мазали музқаймоқни мутлақо бепул татиб кўришингиз мумкин. Ашхобод оилавий сайилгоҳида энг ширин таассуротлар эга бўлинг!", - деб ёзилган сайилгоҳнинг Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз ушбу сайилгоҳ шу йил май ойи бошида очилган. Унинг ҳудуди иккита - кўнгил очар ва тинч ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган зонага ажратилган. Сайилгоҳда 60 дан ортиқ аттракцион ва уйин автоматлар ҳамда бепул Wi-Fi бор. Кириш қисмида автомашина тураргоҳи ҳам мавжуд.

Асосий мавзулар