Ўзбекистонда йил бошидан 30 та тўй кортежлари жаримага тортилди

© Sputnik / Валерий МельникоСвадебные автомобили
Свадебные автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчилар республика трассаларида ҳаракатланишга ҳалақит берганлиги учун жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шу йил олти ой ичида 30 та тўй кортежлари жаримага тортилди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" интернет нашри.

Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "тонировка" масаласида қарор қабул қилинди

Йўл патрул хизмати ходимлари ҳайдовчиларни республика трассаларида ҳаракатланишга ҳалақит берганлиги учун жавобгарликка тортишди.

Шу йил июн ойи якунида Олий мажлис ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги таклиф муҳокама қилинди.

Ўзбекистон халқининг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келди.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 29 июнда Тошкентдаги Олмазор тумани фаоллари билан ўтказган йиғилишда дабдабали тўйлар мавзусида ҳам ўз фикрларини гапирди.

Президентнинг сўзларига кўра, дабдабали тўйларни ҳеч ким ўз маоши эвазига қилмайди. Бу эса, оғир аҳволда кун кечираётган аҳоли ғазабини келтириши мумкин.

"Тасаввур қилинг, ойлиги йўқ, иши йўқ, шифохонага боришга, дори олишга пули йўқ одамга 20 та машинада тўй қилган одам қандай кўринади? Ёқадими? Мен ўйлайман ёқмайди. Адолатсиз. Ман-ман деган одамга битта савол: шу зўр тўй қилган одам ойлигига қила оладими? Энг оддий фуқаромиз ҳам сал ўзини тиклаб олсин. Уни, кечирасиз, оддий тилда айтганда, ғазабини келтирмайлик", — деган эди Ўзбекистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0