Ўзбекистон Тожикистонда янги мактаб қуради

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишСдача ЕГЭ по математике в Гимназии номер 4 в Карачаевске
Сдача ЕГЭ по математике в Гимназии номер 4 в Карачаевске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактаб Сўғд вилоятининг Спитамен туманида барпо этилади

ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Ўзбекистон Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Xs.uz  “Сўғд” ахборот агентлигига таяниб.

Хабарда айтилишича, 630 ўқувчига мўлжалланган мактаб Спитамен туманида барпо этилади. Бу ҳақдаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган.

“Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этилган. Аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган”, - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0