21:38 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Портфель

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди

Sputnik / Владимир Федоренко
Жамият
Ҳавола олиш
122410

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берилган, у ва вилоят ҳокимлигининг бир неча мансабдорлари ҳибсга олингани билдирилганди.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. 26 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда "Дарё" ўз мухбирига таяниб хабар берди.

Мазкур хабар чоп этилган айни пайтда вилоят ҳокимлиги расмий сайтининг "ҳокимлик раҳбарияти" бўлимида мазкур лавозим вакант эканлиги кўрсатилган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берилган, у ва вилоят ҳокимлигининг бир неча мансабдорлари ҳибсга олингани билдирилганди.

Туробжон Жўраев ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Асосий мавзулар