Қашқадарёда ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдорлар ишдан олинди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган.

ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти ИИБ тизимидаги ўндан ортиқ мансабдор шахслар ишдан олинди ҳамда қатор мансабдорларга интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қашқадарё вилоятида ички ишлар органлари олдига қўйилган вазифалар ижроси аҳволи билан яқиндан танишди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Фуқарога қўл кўтарган ИИБ бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тўрт кун давом этган соҳавий ўрганишларнинг якуний ҳисоботи сифатида вилоят ички ишлар бошқармасида ички ишлар вазири П. Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.  

“Мажлисда айрим ички ишлар органлари ходимлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тизимда бўлаётган ўзгаришлар, хизмат фаолиятига алоқадор меъёрий ҳужжатларнинг туб мазмун-моҳиятини англамай, эскича услуб ва дунёқараш билан хизмат олиб бораётганлиги қайд этилиб, қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди”, - дейилади хабарда.

Қарши ва Муборак туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Қарши туманлари ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари, Шаҳрисабз, Ғузор ва Деҳқонобод туманлари ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Муборак ва Чироқчи туманлари ИИБ бошлиқларининг кадрлар бўйича ўринбосарлари, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари ҳамда Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Улар хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаган ҳамда қўл остидаги ходимлар фаолиятини талаб даражасида назорат қилмагани оқибатида шахсий таркиб ўртасида тартиб-интизом сусайиб кетишига сабабчи бўлишган.

Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Каттақўрғон шаҳар ва Самарқанд тумани ИИБларининг барча ходимлари аттестациядан ўтказилади

Шунингдек, кадрлар билан ишлаш соҳасида шахсий таркиб билан касбий тайёргарлик ва тарбиявий ишларнинг тизимли ва самарали ташкил этилишини таъминламаганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Б.Турсунқуловга ҳайфсан берилди.

Қўл остидаги ходимлар фаолиятини етарли назорат қилмаганлиги оқибатида улар томонидан ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Э.Қурбонов ҳам ҳайфсан олди.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, тергов, кадрлар билан ишлаш хизматлари ходимларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

Янгиликлар лентаси
0