Ўзбекистонда тест синовлари бошланди: жараённи онлайн кузатиш мумкин

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 1 августда старт оладиган олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари жараёнида АКТдан кенг фойдаланган ҳолда, имтиҳонларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Вазирликнинг билдиришича, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида “Ўзбектелеком” АК томонидан тест имтиҳонлари ўтказиладиган барча объектларга оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, барча тегишли бинолар юқори тезликдаги маълумотлар узатиш тизимларига уланди.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги тест синовлари қандай ўтказилади?

Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.

Имтиҳонга кириш жараёнида ҳар бир абитуриент шахси маълумотлар базасининг марказий серверига уланган, қиёфани аниқлайдиган махсус камера орқали текширувдан ўтказилади. Имтиҳонлар ўтказилаётган объектлар яқинидаги махсус кутиш ҳудудларида ота-оналар, абитуриентларнинг яқинлари учун йирик экранлар ўрнатилади. Уларда имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш мумкин бўлади.

Шу билан бирга, интернет тармоғининг www.test2018.uz манзилида ташкил қилинган махсус ресурс орқали барча объектлардаги имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш имкони мавжуд.

Қабул имтиҳонлари жараёнида янада очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида, UZDIGITAL TV телеканаллар тармоғи орқали имтиҳонларни жонли эфирда кўриш учун техник имконият ҳам яратиб берилади.

Янгиликлар лентаси
0