Хорижий ОТМлар билан қўшма таълим дастурлари асосида магистратура учун қабул бошланди

© Sputnik / Алексей КуденкоПодача документов в вузы
Подача документов в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитиш республика олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили қабули учун қўшимча квоталар ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур олий ўқув юртларида хорижий олий таълим муасссасалари билан қўшма таълим дастурларига мувофиқ магистратурага тўлов-контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 15 нафар талаба “Сув сифатни бошқариш” (Мичиган университети, АҚШ), “Интеллектуал датчиклар ва технологиялар” (Мичиган университети, АҚШ), “Атроф-муҳит муҳофазаси” (тармоқлар ва соҳалар бўйича), (Нитра шаҳридаги Словакия қишлоқ хўжалиги университети, Словакия) мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилинади.

Абитуриенты из Узбекистана едут учиться в Томск - Sputnik Ўзбекистон
Россия олий ўқув юртларига кириш учун энг кўп ариза ўзбекистонлик абитуриентлардан тушган

Тошкент давлат аграр университетида Вайенштефан-Триздорф амалий фанлар университети (Германия Федератив Республикаси) билан ҳамкорликда 15 нафар талаба “Аграр менежменти” мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.

Ушбу қўшма таълим дастурлари асосида магистрлар тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар 2018 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитиш республика олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида олиб борилади.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Вебстер университети билан ҳамкорликда ТESL — “Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш” академик дастури бўйича бир йиллик магистратурага 100 нафар талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. 

Вебстер университетининг ЎзДЖТУдаги магистратурасига қабул жорий йилнинг 1 августидан 20 августига қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0