12:46 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
55210

Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Алимент тўлаш бўйича суд қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали эслатма берди.

Бунда маъмурий жазо сифатида ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш белгиланади.

Маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахслар (ҳомиладор ёки уч ёшгача боласи бўлган аёллар, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини ўзи тарбиялаётган шахслар, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлари) эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (3 686 000 сўм) миқдорида жарима тўлайди.

Агар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам шахс болага алимент тўламаса унда жиноий жавобгарликка тортилади.

Жиноий жазо ушбу жиноят учун икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.

Агар шахс алимент бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.

Асосий мавзулар