03:16 18 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Акбаров Саидакбархон

Ўзбекистонда 23 яшар талаба қўмита раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

© uzbektourism.uz
Жамият
Ҳавола олиш
40833

Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси саналади, бизнес бошқаруви факультетида таҳсил олади.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди ушбу қўмита ахборот хизмати.

Хабар қилинишича, 29 июнь куни Олмазор туманидаги йиғилиш чоғида президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини шу лавозимга таклиф қилган.

Акбаров йиғилишдаги ўз чиқишида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берганди.

Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси саналади, бизнес бошқаруви факультетида таҳсил олади.

“Ёш бўлишига қарамай, у таълим ва малака ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. Бу Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлари таркибига киради”, - дейилади хабарда.

2013 - 2018 йилларда таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда иштирок этган онлайн таълим дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Германияда ўтказилган БМТ халқаро конференцияларида иштирок этган.

Давлат туризм қўмитасида Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

Асосий мавзулар